Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ нефт компаниялари глобал ёқилғи инқирози бошланганини эълон қилди

АҚШ нефт компаниялари глобал ёқилғи инқирози бошланганини эълон қилди
Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди. Қайд этилишича, Ҳўрмуз бўғозининг узоқ муддатли тўсиб қўйилиши ва Саудия Арабистонидаги Шарқ — Ғарб нефт қувурига қилинган ҳужум нефт таъминотида жиддий узилишларга олиб келди. "Нарх ва таъминот бўйича хатарларни юмшата оладиган механизмлар асосан тугаб битган ва ҳозирда Эрон билан зиддият бошланган даврдаги ҳажмда захиралар йўқ", — деб таъкидлайди Chevron раҳбари Майк Вирт. WSJ маълумотларига кўра, жаҳон ёқилғи бозоридаги вазиятни танкерларга қилинган ҳужумлар ҳамда Хитой ўз захираларидан фойдаланганидан сўнг нефт харидини оширгани янада мураккаблаштирмоқда. Бундан ташқари, Яқин Шарқ ва Украинадаги жанговар ҳаракатлар вақтида нефтни қайта ишлаш заводлари фаолияти тўхтагани сабабли дизел етказиб бериш чекланган. Chevron компанияси раҳбарининг огоҳлантиришича, вазиятнинг тез орада яхшиланиши учун сабаблар ҳозирча мавжуд эмас.
Киритилди: 15:10 16.09.2026. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!