Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ НАТО давлатларини Рим статутидан чиқишга ундаган — Politico

АҚШ НАТО давлатларини Рим статутидан чиқишга ундаган — Politico

АҚШ НАТО бўйича иттифоқчиларини Рим статутидан чиқиш ва Халқаро жиноят суди имкониятларини чеклашга қаратилган кампанияни қўллаб-қувватлашга чақирган. Бу ҳақда Politico альянс дипломатларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, бу талаб июль ойи ўрталарида Брюсселда НАТОга аъзо 32 давлат элчилари иштирокида ўтган ёпиқ йиғилишда билдирилган.

Уч нафар дипломатнинг айтишича, АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Мэттью Уитакер иттифоқчиларни Халқаро жиноят суди имкониятларини чеклашга кўмаклашиш ва унинг асосий ҳужжати — Рим статутидан чиқишга чақирган.

«Биз Америка томонида ким турганини диққат билан кузатамиз», — деган Уитакер чиқиши якунида, деб ёзади Politico суҳбатдошларига таяниб.

Шунингдек, АҚШ миссияси НАТО делегациялари орасида Вашингтон ХЖС имкониятларини чеклаш ниятида экани айтилган ҳужжатни тарқатгани хабар қилинмоқда. Унда иттифоқчиларга Рим статутидан чиқиш жараёнини бошлаш, судни ваколатларини ошириб юборишда айблаб очиқ танқид қилиш ва унга моддий ёрдамни тўхтатиш таклиф этилган.

НАТОнинг ўзи Рим статути иштирокчиси эмас. Бироқ альянсга аъзо давлатлар орасида АҚШ ва Туркиядан ташқари барчаси ушбу ҳужжатга қўшилган.

Politico маълумотига кўра, жорий ёзда Халқаро жиноят судига босимни кучайтириш ташаббусини АҚШ давлат котиби Марко Рубио илгари сурган. У суд ҳаракатларини АҚШ суверенитетига дахл сифатида баҳолаган.

Киритилди: 15:59 10.09.2026. Ўқилди: 385 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!