Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Мудофаа вазирлигида етарли маблағ йўқ

A A A
АҚШ Мудофаа вазирлигида етарли маблағ йўқ

Politico нашрининг ёзишича, АҚШ Мудофаа вазирлигида Яқин Шарқда ҳарбий қудратни ошириш учун етарли маблағ йўқ.

Нашрнинг қайд этишича, Пентагон Фаластин–Исроил можаросининг кучайиши фонида минтақага қўшимча авиаташувчи зарбалар гуруҳи, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қирувчи самолётлар ва юзлаб америкалик ҳарбийларни жўнатиш ҳақида буйруқ берган эди. Бироқ, Конгрессда жорий йил учун молиялаштиришни тасдиқлаш масаласида консенсуснинг йўқлиги АҚШ Мудофаа вазирлигининг Яқин Шарқда "ўз кучларининг мавжудлигини кўпайтириш учун тўлашга пули йўқлиги" билан изоҳланади.

Нашрдан маълум бўлишича, ҳозирда Пентагон ўз ихтиёрида фақат ўтган молия йили учун бюджет доирасида ажратилган чекланган маблағга эга, жорий йил учун доимий бюджет ҳали ҳам қабул қилинмаган.

Киритилди: 09:29 29.11.2023. Ўқилди: 1371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар