Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ «Minuteman III» қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказади

АҚШ «Minuteman III» қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказади

АҚШ 20 май куни «Minuteman III» қитъалараро баллистик ракетасининг жанговар каллаксиз (қуроллантирилмаган) синов учирилишини амалга оширади.

Бу ҳақда Калифорниядаги Ванденберг базасида жойлашган АҚШ Космик кучларининг 30-космик қаноти маълум қилди.

«Minuteman III» қитъалараро баллистик ракетасининг жанговар каллаксиз синов учирилиши... 20 май куни соат 00:01 дан 06:01 гача бўлган вақт оралиғида режалаштирилган», — дейилади пресс-релизда.

Ракета Ванденберг базасининг шимолий қисмидан учирилади.

Қўмондонликнинг эслатиб ўтишича, бу каби синовлар жорий халқаро вазиятга алоқадор эмас ва улар қурол тизимининг самарадорлиги, шайлиги ҳамда аниқлигини тасдиқлаш ва текшириш мақсадида мунтазам равишда ўтказиб келинади.

Киритилди: Бугун 13:56. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!