Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ махсус хизматлари раҳбарлари Сенат олдида ҳисобот берди

АҚШ махсус хизматлари раҳбарлари Сенат олдида ҳисобот берди

Қўшма Штатларнинг бир нечта махсус хизматлари, жумладан Миллий разведка раҳбари Тулси Габбард ва Марказий разведка бошқармаси (CIA) директори Жон Ретклифф Сенатда юқори палатанинг тегишли қўмитаси аъзолари олдида ҳисобот берди.

Учрашувнинг асосий мавзуси куч тузилмалари томонидан тайёрланган ва Вашингтон учун асосий глобал таҳдидларни санаб ўтувчи янги ҳисобот бўлиши керак эди.

Бироқ бир кун олдин юзага келган йирик можародан сўнг, сенаторларни асосан Тhe Atlantic нашрида эълон қилинган шов-шувли мақола тафсилотлари қизиқтирди. Гап Трамп маъмурияти аъзоларининг Signal мессенжерида АҚШнинг Ямандаги ҳусийларнинг позицияларига эҳтимолий ҳарбий зарбаси юзасидан муҳокама олиб борганликлари ҳақидаги фош қилувчи материал ҳақида кетмоқда.

Сенатнинг разведка қўмитаси аъзолари бу ҳолатни cкатта хато" деб атаб, барча тегишли махсус хизматлардан "улкан муваффақияцизлик" учун расман узр сўрашни талаб қилди.

Киритилди: 10:10 26.03.2025. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!