Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Мадурони Россияга “сургун” қилиш ниятидами?

АҚШ Мадурони Россияга “сургун” қилиш ниятидами?

Politico ёзишича, Дональд Трамп маъмурияти Мадуро учун Россия, Туркия ёки Кубага бориши мумкин бўлган сургун вариантларини кўриб чиқмоқда. Оқ уйдаги манбалар Мадурога Россияга кетиш учун “яшил чироқ” берилиши эҳтимолини билдирган.

The Atlantic манбаларига кўра, Мадуро АҚШ ва Венесуэла вакиллари билан музокараларда амнистия, уни топганлар учун мукофотнинг бекор қилиниши ва хавфсиз сургун кафолатланса, истеъфога тайёрлигини айтган. Бунгача Трамп Мадуро билан музокара ўтказишга тайёрлигини билдирган, аммо учрашув вақти очиқланмаган.

Бу орада АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет “Southern Spear” деб номланган ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.

Мадуро эса оммага мурожаат қилиб, Трампни можарони авж олдирмасликка чақирган. Reuters маълумотига кўра, ўтган ҳафта Оқ уйда Венесуэлага нисбатан эҳтимолий ҳарбий зарбалар муҳокама қилинган.

АҚШ билан таранглик кучайишидан олдин эса Мадуро Путиннинг туғилган кунида Россия билан стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаганди.

Киритилди: 23:50 17.11.2025. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!