Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Ливан бўйича келишув тафсилотларини ошкор қилди

АҚШ Ливан бўйича келишув тафсилотларини ошкор қилди

Рубионинг айтишича, келишув «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантириш ва Исроилни ўз чегараларига қайтаришни назарда тутади.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио шу куни имзоланган Исроил ва Ливан ўртасидаги рамкавий келишув тафсилотларини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, келишув Ливан суверенитетини тиклаш, «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантириш ва унинг инфратузилмасини тугатиш учун «аниқ ва тизимли жараён»ни белгилайди. Рубио таъкидлашича, хавф бартараф этилгач, Исроил қўшни давлат ҳудудларини тарк этиб, ўз халқаро тан олинган чегараларига қайтади.

Келишув, шунингдек, АҚШ воситачилигида Ливан бўйича уч томонлама ҳарбий мувофиқлаштирув гуруҳини ташкил этишни ҳам назарда тутади. Ушбу гуруҳ янги механизмни амалга ошириш билан шуғулланади.

Рубионинг таъкидлашича, мазкур келишув Ливан учун «узоқ йиллик инқироздан чиқишнинг ҳақиқий йўли»га айланиши мумкин.

Шу билан бирга, Вашингтон БМТ билан мувофиқлаштирилган ҳолда гуманитар ёрдам учун 100 миллион АҚШ доллари, шунингдек, Ливан армиясини қўллаб-қувватлаш учун 30 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилди.

Киритилди: 23:58 27.06.2026. Ўқилди: 1447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!