АҚШ Литва армиясига Switchblade 600 русумли зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларининг илк партиясини етказиб берди.
Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлиги X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур дронлар қўшинларнинг зирҳланган техникаларга қарши курашиш имкониятларини кенгайтиради, шунингдек, мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.