Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Литвадан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади

АҚШ Литвадан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади

LRT маълумотига кўра, АҚШ Литвадаги навбатдаги ротация муддати якунланганидан сўнг ўз ҳарбийларини мамлакатдан олиб чиқишни бошлади.

Хабарда айтилишича, мингдан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчи ва ҳарбий техника ротация дастури тугагач Литвани тарк этмоқда.

Шу билан бирга, Литва ҳукумати аввалги контингент ўрнини эгаллайдиган янги Америка ҳарбийлари гуруҳини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бироқ Вашингтоннинг Европадаги ҳарбий режалари қайта кўриб чиқилаётгани сабабли, навбатдаги контингентнинг қачон ва қандай таркибда жойлаштирилиши ҳозирча аниқ эмас.

Киритилди: 22:42 02.06.2026. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!