Кубанинг собиқ етакчиси Раул Кастро ва бошқа шахсларга нисбатан америкаликларни ўлдириш мақсадида тил бириктирганлик айблови қўйилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келади. Ушбу маълумотни АҚШ бош прокурори вазифасини бажарувчи Тодд Бланш тасдиқлади.
Унинг матбуот анжумани давомида берган баёнотига кўра, АҚШда мазкур иш бўйича айблов хулосаси тайёрланган.
"Кастро ва бошқа айбланувчиларга, шунингдек, бошқа жиноятлар, жумладан, ҳаво кемасини вайрон қилиш, шунингдек, қотиллик бўйича тўртта алоҳида айблов қўйилган", — дея Бланшнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.