Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
"Музокаралар чоғида АҚШ томони Кубага мамлакат президенти лавозимидан кетиши кераклигини маълум қилган. Шу билан бирга, кейинги қадамлар кубаликларнинг ихтиёрига қолдирилган. Трамп маъмурияти расмийларига кўра, Диас-Канелнинг ҳокимиятдан четлатилиши Кубада таркибий иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш имконини беради, Вашингтоннинг фикрича, мамлакатнинг амалдаги президенти уларни қўллаб-қувватлаши даргумон", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.
NYT суҳбатдошларидан бирининг айтишича, Вашингтон Гавана ҳамон Фидел Кастро ғояларига содиқ қолаётган айрим кекса сиёсатчиларни ҳам ҳокимиятдан четлатишини хоҳлайди. Шу билан бирга, АҚШ ҳозирча мамлакатда жуда нуфузли шахслар бўлиб қолаётган Кастро оиласи аъзоларига қарши ҳеч қандай чора кўришни талаб қилмаяпти.
Нашр манбасининг сўзларига кўра, Куба президентининг ҳокимиятдан четлатилиши Трамп учун Венесуэлада бўлгани каби “узоқ вақтдан бери АҚШга қарши бўлган сўл ҳукумат раҳбарини ағдарганини эълон қилиш имконини берувчи рамзий ғалаба” бўлади.
"АҚШ расмийлари нуқтайи назарига кўра, музокаралар Куба ўз иқтисодиётини америкалик ишбилармонлар ва компаниялар учун босқичма-босқич очиб беришига, қарам давлат яратилишига замин яратишга, шунингдек, Трамп эълон қилиши мумкин бўлган бир нечта рамзий сиёсий ғалабаларга эришишга қаратилган", дейилади мақолада.