Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Конгресси сайловларидаги асосий масала маълум бўлди

АҚШ Конгресси сайловларидаги асосий масала маълум бўлди

АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган оралиқ Конгресс сайловларида асосий савол — республикачилар қанчалик катта мағлубиятга учраши ва демократлар қандай натижа қайд этиши бўлади. Бу ҳақда Санкт-Петербург давлат университетининг Америка тадқиқотлари кафедраси доценти Григорий Яригин маълум қилди.

Экспертнинг таъкидлашича, АҚШда анъанавий равишда оралиқ сайловларда Оқ уйни назорат қилаётган партия парламентдаги ўринларидан айрилади. Шу сабабли республикачиларнинг мавқеи заифлашиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда.

Яригин Сенат учун кураш айниқса кескин кечаётганини қайд этди. Ҳатто республикачилар анъанавий равишда устун бўлган айрим штатларда ҳам рақобат кучайган. Жумладан, Техасда демократлар ғалаба қозониши эҳтимоли республикачиларни хавотирга солмоқда.

Экспертнинг айтишича, республикачилар Сенат сайловларига катта маблағ ва ресурслар сарфламоқда, миллиардер Илон Маск ҳам уларни қўллаб-қувватлашга қўшилган. Бироқ жамоатчилик сўровлари натижаларига тўлиқ ишониб бўлмайди, шунинг учун сайлов натижасини олдиндан аниқ баҳолаш қийин.

Киритилди: 18:06 16.10.2026. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!