Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Конгресс сайловигача Эронга зарба бермайди

АҚШ Конгресс сайловигача Эронга зарба бермайди

АҚШ президенти Дональд Трамп 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгрессга оралиқ сайловларга қадар Америка ҳарбийлари Эронга зарба бермаслигини маълум қилди.

Трамп шу билан бирга, Эрон билан музокаралар самарали давом этаётганини таъкидлади. Бироқ у Эрон Исроил ва АҚШ учун хавф сифатида кўрилаётган ядровий қуролга эга бўлмаслиги кераклигини яна бир бор қайд этди.

The Guardian нашрининг ёзишича, АҚШ президенти урушни давом эттириш муддатлари борасида бир неча бор турлича баёнотлар берган. Сентябрь ойи бошида АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўзаро зарбалар янгиланганидан кейин Трамп бўлажак сайловлар унинг қарорларига таъсир қилмаслигини айтган.

Бир ҳафта ўтгач, Республикачилар партияси тадбирида иштирок этган президент Эрондаги уруш овоз бериш жараёни якунланганидан сўнг деярли дарҳол тугашини билдирган.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс урушни тўхтатиш учун Эрон уранни бойитиш имкониятларини сезиларли даражада қисқартириши кераклигини айтган эди.

Киритилди: 21:12 09.10.2026. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!