Бугун 12 ноябрь, 2019 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради

АҚШ компанияси Навоийда катта шифохона қуради

АҚШнинг «US Inc.» компанияси Навоий шаҳрида Клиник-диагностик лаборатор-тадқиқот базаси ва Тез тиббий ёрдам маркази қуради. 19 август куни Ўзбекистоннинг Америкадаги элчиси Жавлон Ваҳобов комания директори Марк Винтерс билан учрашган.

Қурилиш лойиҳаси март ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоийга ташрифи чоғида тақдим қилинганди. Америкалик инвестор шу пайтгача Навоийда «US SCIENTIFIC NAVOI» МЧЖни очган. Вилоят ҳокими эса қурилиш учун 0,75 гектар ер ажратган.

17 май куни ўзбек-америка-канада бизнес форумида Навоий вилояти ҳокимлиги ва «US Inc.» компанияси лойиҳани амалга ошириш учун меморандум имзолаган. Лойиҳа қиймати тўғридан-тўғри инвестиция киритиш орқали 24 млн. долларни ташкил қилади. Лойиҳа ишга тушгач, 200 одам иш билан таъминланади.

Суҳбатда давомида Марк Винтерс Ўзбекистонга келишини айтган. Ташриф пайтида Навоий шаҳрида янги шифохонанинг бош режаси тақдим қилинади.

Киритилди: 14:39 25.08.2019. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!