Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Киевдан яширинча HIMARS масофасини қисқартирган

АҚШ Киевдан яширинча HIMARS масофасини қисқартирган

АҚШ Украинага топширилган HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари (ЯРҲТ) параметрларини Киев Россия ҳудудига зарба бермаслиги учун ўзгартирган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

“АҚШ расмийларига кўра, Украинага берилган HIMARS қурилмаларининг параметрлари, Киев узоқ масофали ракеталар ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришда фойдаланмаслиги учун, яширинча ўзгартирган”, - дейилади мақолада.

Материалда қайд этилишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ушбу эҳтиёт чораси Москва билан зиддиятнинг янада кучайиши хавфини камайтириш учун зарур, деб ҳисоблайди.

АҚШ Украинага берилган ЯРҲТларнинг тузилишини шундай ўзгартирганки, улар узоқ масофага учувчи ракеталарни, шум жумладан учиш масофаси 300 километрдан ортиқ бўлган ATACMS ракеталарини ҳам учира олмайди, дея таъкидлаган нашр.

Қўшма Штатлар илгари Украинага бундай ракеталарни беришни расман рад этган бўлса-да, киритилган ўзгартиришлар, ҳатто Киев бошқа каналлар орқали бундай ракеталарни олишга муваффақ бўлган тақдирда ҳам, HIMARS’дан уларни учириш учун фойдаланиб бўлмаслигини таъминлайди, деб ёзади WSJ.

Киритилди: 14:49 06.12.2022. Ўқилди: 1621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!