Америка Қўшма Штатлари Исроил томонидан таклиф этилган Ғаза секторидаги босқинни давом эттириш режасига рози бўлмади. Бу ҳақда Axios нашри музокаралар билан таниш манбаларга таяниб хабар берди.
Хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ва Исроилнинг стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер Оқ уйда учрашув ўтказишган. Музокараларда Қатар вакили ҳам иштирок этган.
Мазкур учрашувда ўт очишни тўхтатиш шартлари муҳокама қилинган, аммо АҚШ Исроилнинг Ғазони оккупация қилиш режасини қўллаб-қувватламаган.