Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги урушда энг муҳим вазифа — можарони тўхтатиш

АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги урушда энг муҳим вазифа — можарони тўхтатиш

Анталия дипломатик форуми (ADF) 2026 йил расмий очилиш маросими Белекдаги NEST конференция марказида бўлиб ўтди.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳақан Фидан ушбу анжуманда нутқ сўзлаб, АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро билан боғлиқ ҳолатда энг устувор вазифа — «оловни ўчириш», яъни кескинликни тўхтатиш эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, эришилган ўт очишни тўхтатиш келишуви жойларда тўлиқ амал қилиши ва бу жараён барқарор тинчликка олиб келиши муҳим.

Фидан халқаро ҳамжамиятни вазиятни янада кучайтириб юбормаслик ва дипломатик йўл билан ечим топишга чақирди.

Киритилди: 22:36 17.04.2026. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!