Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ инвестиция компаниялари мамлакатимиз қимматли қоғозлари бозорига қизиқиш билдирди

АҚШ инвестиция компаниялари мамлакатимиз қимматли қоғозлари бозорига қизиқиш билдирди

Марказий банкда АҚШ Трансмиллий тадқиқот корпорацияси ва инвестиция компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазият ва прогнозлар, пул-кредит сиёсатини юритиш ва инфляцияни пасайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ташқи сектор кўрсаткичлари ҳамда банк-молия тизимидаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама этилди.

Инвестиция компаниялари вакиллари давлат қимматли қоғозлари бозорига қизиқиш билдириб, уларга ички бозордан давлат облигацияларини харид қилишнинг жорий механизми ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича келгуси режалар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар доимий мулоқотни ташкил этишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Маълумот учун:

АҚШ Трансмиллий тадқиқот корпорацияси 1982 йилда ташкил топган бўлиб, жаҳон бозорларининг кенг доираларида макроиқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар олиб борувчи портфель менежерларини тақдим этишга ихтисослашган консалтинг компанияси ҳисобланади.

Киритилди: 11:50 18.09.2024. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!