Бу ҳақда Bloomberg хабар бремоқда.
Марказий қўмондонлик бу сўровни Эрон ўз учириш қурилмаларини Precision Strike Missile баллистик ракетаси етиб борадиган ҳудуддан ташқарига кўчиргани билан изоҳлади.
Қайд этилишича, агар сўров тасдиқланса, бу Қўшма Штатлар томонидан гипертовушли ракеталарни жойлаштиришнинг биринчи ҳолати бўлади. Марказий қўмондонликнинг қўшимча қилишича, Эронга қарши операция ўтказишда гипертовушли қуролларни жойлаштириш тўғрисида ҳали қарор қабул қилинмаган.
Маълумот учун, Precision Strike Missile — узоқ масофага мўлжалланган юқори аниқликдаги баллистик ракета ҳисобланади.
Шу билан бирга, ҳарбий эксперт Юрий Кнутов бугунги кунда фақат Россия ва Хитой "ҳақиқий гипертовушли ракеталар" ишлаб чиқараётганини, Эронда ҳам шунга ўхшаш нарса борлигини эслатди.