Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ икки нафар хакерни изламоқда: ҳар бири учун 1 миллион доллар!

A A A
АҚШ икки нафар хакерни изламоқда: ҳар бири учун 1 миллион доллар!

AҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясининг (SЕC) маълумотларини ошкор қилиш учун EDGAR тизимини бузган икки украиналик хакернинг ҳар бири тўғрисида маълумот учун 1 миллион доллар тўлашга тайёр, деб ёзади "Коммерсант".

AҚШда украиналик хакерлар: Aртем Радченко ва Олександр Еременкога 16 та фирибгарликда айблов қўйилди. Улар "трансмиллий уюшган жиноятчилик"да иштирок этганликлари учун қидирилмоқда.

AҚШ Махфий хизматининг тергов материалларига кўра, хакерлар SЕC тизимидан минглаб махфий маълумотларни ўғирлаган ва сотган. Ушбу ишда жами 9 киши, шу жумладан, AҚШ, Россия ва Украинадан олтита "савдогар" иштирок этмоқда. Тергов маълумотларига кўра, 2016 йил майдан октябргача жиноятчилар ҳужжатларни сотишдан 4,1 млн доллар даромад кўришган.

Киритилди: 09:29 23.07.2020. Ўқилди: 3177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!