CNN хабарига кўра, Қўшма Штатлар Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйиш орқали Хитой ва Ҳиндистонни Эронга босим ўтказишга мажбур қилишга уринмоқда. АҚШ маъмурияти ушбу давлатларнинг Теҳронга таъсир кўрсатишини кўзлаган.
Шу билан бирга, Хитой танкерининг ҳар қандай тўхтатилиши Трамп ва Си Жинпин учрашуви арафасида дипломатик можаро келтириб чиқариши мумкинлиги айтиляпти. Бу вазият Оқ уй учун маълум таваккалчиликларни юзага келтириб чиқаради, дейилади хабарда.