Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Ҳурмуз бўғозини 4 ой давомида махфий равишда миналардан тозалаган — FT

АҚШ Ҳурмуз бўғозини 4 ой давомида махфий равишда миналардан тозалаган — FT



АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Эрон билан уруш даврида Ҳурмуз бўғозида тўрт ойлик махфий минасизлантириш операцияси ўтказган. Операцияда «Navy SEALs» ғаввослари, роботлаштирилган қайиқлар ва сувости аппаратларидан фойдаланилган.

Ишлар асосан тунги вақтда олиб борилган: гидролокаторлар билан жиҳозланган учувчисиз кемалар миналарни аниқлаган, сўнг уларни ғаввослар ёки роботлаштирилган сувости аппаратлари йўқ қилган. Халқаро денгиз ташкилоти баҳосига кўра, асосий кемалар қатнови йўлакларида 80 га яқин мина ўрнатилган бўлиши мумкин.

Айрим кема эгалари Ҳурмузнинг Уммон соҳилига яқин жанубий қисми тозаланган деб ҳисобламоқда. Бироқ бутун бўғоз миналардан холи эканига ишонч ҳали йўқ. Мина хавфи тижорий кемалар қатновини кескин камайтирган ва ҳарбий хавф суғуртаси нархини одатдагидан 10 бараваргача оширган.

Киритилди: 17:11 07.09.2026. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!