Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳарбийлари ИШИДнинг 5 700 дан ортиқ аъзосини Ироққа кўчирди

АҚШ ҳарбийлари ИШИДнинг 5 700 дан ортиқ аъзосини Ироққа кўчирди

АҚШ ҳарбийлари Суриядаги қамоқхоналардан ИШИД террорчилик гуруҳининг 5 700 дан ортиқ аъзосини Ироққа кўчириш бўйича 23 кунлик махсус операцияни муваффақиятли якунлади.

Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) расмий баёнот берди.

Маълумотларга кўра, ушбу мураккаб логистик жараён 21 январда бошланган эди ва 12 февраль куни тўлиқ ниҳоясига етди. Операция давомида Суриянинг шимоли-шарқидаги ҳибсхоналарда сақланаётган жами 5 700 нафардан ортиқ эркак жангарилар Ироқ томонининг назоратига топширилган.

Аввалроқ CENTCOM Ироққа юбориладиган маҳбусларнинг умумий сони 7 минг кишига етиши мумкинлигини билдирган эди. Ироқ Адлия вазирлигининг маълум қилишича, кўчирилганлар орасида 270 дан ортиқ Ироқ фуқароси, 3 000 дан зиёд Сурия фуқароси ва бошқа давлат вакиллари бор. Барча маҳбуслар ягона хавфсиз қамоқхонага жойлаштирилган бўлиб, улар Ироқ қонунчилиги асосида тергов қилинади ва судланади.

Киритилди: Бугун 19:28. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!