Исроилнинг 12-телеканали маълум қилишича, АҚШ Қуролли кучларига қарашли самолёт-заправщиклар Бен-Гурион аэропортига қўнган. Канал ҳаво кемаларининг суратларини ҳам эълон қилган.
Бундан олдин АҚШнинг USS Gerald R. Ford авиаташувчиси Крит соҳиллари яқинида кузатилгани хабар қилинган эди. Кема яқин вақт ичида Исроилга яқинлашиши айтилмоқда.