Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ҳарбий вертолёти Хўрмуз бўғозида ҳалокатга учради

АҚШ ҳарбий вертолёти Хўрмуз бўғозида ҳалокатга учради

АҚШнинг Apache жанговар вертолёти Хўрмуз бўғози ҳудудида ҳалокатга учради, экипаж аъзолари омон қолди, деб хабар бермоқда The New York Times вазиятдан хабардор икки манбасига таяниб.

​Газетанинг исми сир қолишини истаган суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳозирча вертолёт Эрон кучлари томонидан уриб туширилганми ёки техник носозлик туфайли ишдан чиққанми — номаълум. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

​AH-64 Apache — АҚШ армияси ва NATO давлатларининг асосий зарба берувчи вертолёти бўлиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида бронетранспортёрларни йўқ қилиш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини бостириш ва қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. У кучли зирҳ, юқори аниқликдаги ракеталар ва 30 мм-ли автоматик тўп билан жиҳозланган, экипаж эса ўт очишни каскадаги нишонни мўлжалга олиш тизимлари ёрдамида бошқаради.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!