Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ҳарбий вертолёти авиаташувчига қулади

АҚШ ҳарбий вертолёти авиаташувчига қулади

АҚШ ҳарбий-денгиз флоти вертолёти Филиппиндаги USS Ronald Reagan авиаташувчиси учиш майдончасига қулади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

У авиаташувчи парвоз қилгандан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган.

Мамлакат ҳарбий-денгиз флоти ҳеч ким ҳалок бўлмаганлиги, бир нечта ҳарбий хизматчи MH-60 Seahawk вертолётининг қулашидан жабрланганлигини маълум қилган. Жабрланганлар сонига аниқлик киритилмаган. Бироқ уларнинг барчаси барқарор аҳволда.

Вертолёт ва авиаташувчига етказилган зарар ҳақида маълум қилинмади. Авиаташувчи Ҳинд—Тинч океани минтақасида хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифаларини бажаришга тайёр эканлиги таъкидланмоқда. Юз берган ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 20:16 19.10.2018. Ўқилди: 1163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!