АҚШ ҳафтанинг охирида қисман шатдаунга учраши мумкин — The Wall Street Journal.
Демократлар бюджет лойиҳасига Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) билан боғлиқ ўзгартиришлар киритишни талаб қилмоқда. Улар иммиграция назоратини чеклаш бўйича қоидаларни қайта ёзишни режалаштирмоқда. Бу талаб республикачилар томонидан тасдиқланиши қийин.
Республикачилар Сенатда кўпчиликни ташкил қилади, бироқ юқори палата регламенти бўйича қонун лойиҳасини илгари суриш учун камида 60 та овоз керак.
АҚШ тарихидаги энг узоқ муддатли шатдаун ўтган йилнинг октябр-ноябр ойларида кузатилган бўлиб, у 43 кун давом этганди.
АҚШ Конгресси бюджет тўғрисидаги қонунни қабул қилмаса ёки президент уни имзоламаса, шатдаун юзага келади.
Шундан сўнг давлат хизматчиларини мажбурий, аммо тўловларсиз таътилга чиқиш хавфи кутади. Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар ва бошқа шу каби “муҳим” хизматлар ўз фаолиятини давом эттиради, бироқ маош олмасдан ишлайди. Давлат хизматчиларига шатдаун тугагач, барча ишламаган кунлари учун маош тўлаб берилади.