АҚШ яқин ҳафталарда Грузияга нисбатан янги санкцияларни эълон қилади.
«Грузиядаги демократия бўйича ҳолатдан биз жуда қаттиқ ташвишдамиз. Ўтган жума куни ҳукумат билан боғлиқ шахсларга 20 та янги виза чеклови жорий қилдик. Яқин ҳафталарда биз бошқа чораларни ҳам қўлламоқчимиз», — деди АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Мэттю Миллер брифингдаги баёнотида.
Миллер аниқлик киритишича, гап санкцияларнинг янги пакети ҳақида кетмоқда ва улар тез орада эълон қилинади.