АҚШ Давлат департаменти Ғазодан келган шахсларга ташриф визалари беришни вақтинча тўхтатди. Бу қарорга баъзи гуманитар ташкилотларнинг «ҲАМАС каби гуруҳлар билан алоқадорлиги» ҳақидаги далиллар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Давлат котиби Марко Рубиога кўра, эндиликда мазкур визалар бериш жараёни қайта кўриб чиқилади.
«Биз ҲАМАСга алоқадор ёки уларга хайрихоҳ ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқчи эмасмиз», – деди у.
Гуманитар ташкилотлар бу қарорни танқид қилиб, дастур «қочқинларни жойлаштириш эмас, балки тиббий даволашга қаратилганини» таъкидлади.