Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Европада ядро қуролини жойлаштиришни кенгайтириши мумкин

АҚШ Европада ядро қуролини жойлаштиришни кенгайтириши мумкин

АҚШ Европанинг НАТОга аъзо давлатларида ядро қуролини жойлаштириш географиясини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Гап, хусусан, ядровий зарба бериш қобилиятига эга икки томонлама мақсадли самолётлар ҳақида кетмоқда.

«Америкалик мулозимлар аллақачон ядро қуроли ташувчи бомбардимончи самолётларга эга бўлган олтита давлатдан ташқари, яна қўшимча жойлаштиришга тайёр эканликларини ишора қилишди», — деб ёзади Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб.

Таъкидланишича, ушбу таклифга Болтиқбўйи давлатлари ва НАТОнинг шарқий қанотидаги айрим мамлакатлар, жумладан Польша қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: Бугун 14:06. Ўқилди: 160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!