Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Европа иқтисодиётини барбод қилишда НАТОдан фойдаланмоқда

АҚШ Европа иқтисодиётини барбод қилишда НАТОдан фойдаланмоқда

АҚШ НАТОдан Европа иқтисодиётини барбод қилиш ва Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари ҳукуматларига таъсир ўтказишни мустаҳкамлаш учун тузоқ сифатида фойдаланмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг “Global Times” газетаси экспертлар фикрига таянган ҳолда ёзмоқда.

Мақолада Хитой ташқи ишлар универстиети халқаро муносабатлар институти профессори Ли Хайдуннинг фикри келтирилган. Унинг фикрига кўра, АҚШ айрим Европа мамлакатларини Россияга қарши стратегиядан фойдаланишга мажбурламоқда, бунинг оқибатида ЕИ Америка ва НАТОга янада тобе бўлиб қолиши ва ўзини мустақил идора қилишдан маҳрум бўлиши мумкин.

“Қўшма Штатлар альянсга аъзо мамлакатларга босим ўтказиб, ёвуз ниятларни кўнглигига тугиб қўйган”, - дейилади мақолада.

Хусусан, гап мудофаа бюджети харажатини ошириш талаби ҳақида кетмоқда. Аммо ЕИдаги ҳозирги инфлация ва энергетика инқирозини инобатга олиб, ҳарбий харажатларни ошириш жамиятда норозилик тўлқинини келтириб чиқариши мумкин.

“Пировардида АҚШнинг ЕИ мамлакатлари раҳбариятига таъсир ўтказиши осонроқ бўлади”, - дея хулоса қилган нашр.

Киритилди: 14:30 23.11.2022. Ўқилди: 2015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!