Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Эроннинг учта нефт танкерига зарба берди

АҚШ Эроннинг учта нефт танкерига зарба берди

Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) бугун Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) минтақада АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг иккита кемасига баллистик ракеталар отганидан сўнг, Эрон нефтини ташийдиган учта танкерга зарба берганини маълум қилди.

CENTCOM маълумотларига кўра, АҚШ авиаташувчиси ва бошқариладиган ракетали эсминецига бир нечта ҳужумлар амалга оширилган, аммо америкалик ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаган ва кемаларга шикаст етмаган.

Шундан сўнг, Америка кучлари Эроннинг Харг ороли яқинидаги М/Т Downy ҳамда Жаск яқинидаги М/Т Stark 1 танкерларига зарба берган. Учинчи танкер – М/Т Кylo эса экипажига кемани тарк этиш буюрилгач, Ўмон қўлтиғида йўқ қилинган.

Киритилди: 14:31 06.09.2026. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!