АҚШ Эрон нефти ва нефть маҳсулотларини ташиш ҳамда сотиш билан боғлиқ бўлган 29 та кемани санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилди.
Шунингдек, Эрон нефти савдосида иштирок этган ва Миср, Ҳиндистон, Панама ҳамда Маршалл оролларида фаолият юритган қатор компанияларга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилди.
АҚШ расмийларига кўра, мазкур кемалар ва компаниялар юзлаб миллион долларлик эрон нефть маҳсулотларини ташишда иштирок этган.
Молия вазирлиги Эрон режими нефть даромадларини ҳарбий ва қурол-яроғ дастурларини молиялаштиришда қўллашининг олдини олиш давом эттирилишини билдирди.