Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Эронни «бомбалар билан» музокаралар ҳақида огоҳлантирди

АҚШ Эронни «бомбалар билан» музокаралар ҳақида огоҳлантирди

Axios нашрининг хабар беришича, агар Эрон ўз позициясини ўзгартирмаса, АҚШ музокараларни «бомбалар билан» давом эттиришга мажбур бўлиши мумкин.

Манбага кўра, Покистон воситачилиги орқали Вашингтонга етказилган Эроннинг янги таклифи аввалгисига нисбатан фақат рамзий ўзгаришларни ўз ичига олган. Унда Эрон ядровий қурол яратмаслик мажбуриятини билдирган, аммо уранни бойитишни тўхтатиш ёки юқори даражада бойитилган уран захираларини топшириш бўйича аниқ кафолатлар берилмаган.

Шу билан бирга, Эрон ОАВ АҚШ айрим нефть санкцияларини юмшатишга тайёр эканини ёзган. Бироқ америкалик расмий Теҳрон томонидан амалий қадамлар бўлмаса, ҳеч қандай санкциялар «бепул» бекор қилинмаслигини таъкидлаган.

«Биз катта ютуқларга эришаётганимиз йўқ. Ҳозир жуда жиддий вазиятдамиз. Улар муносиб жавоб бериш учун босим остида», — деган АҚШ амалдори.

Киритилди: 22:11 18.05.2026. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!