Душанба куни тонгда АҚШ ҳарбийлари Эрондаги нишонларга қарши янги ҳужумлар сериясини бошлади.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Якшанба куни Шарқий вақт билан соат 17:00 да CENTCOM бўлинмалари Эроннинг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтаётган савдо кемалари ва тинч аҳолига зарба бериш қобилиятини янада бузиш учун қўшимча ҳужумларни бошлади. Буйруқ Олий қўмондондан келган", дейилади нашрда.