Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Эронга қарши урушда қарийб 1 млрд долларлик дронларидан айрилди

АҚШ Эронга қарши урушда қарийб 1 млрд долларлик дронларидан айрилди

Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қўшма Штатлар Эрон билан уруш бошлангандан бери MQ-9 Reaper туридаги разведка ва зарба берувчи дронларининг 20 фоизигача қисмини йўқотган, дея хабар бермоқда агентлик.

Маълумотларга кўра, уруш бошланганидан буён АҚШ камида 24 та, эҳтимол 30 тагача MQ-9 дронидан айрилган. Бунга уриб туширилган ҳамда шикастланиш сабабли хизматдан чиқарилган аппаратлар ҳам киради.

Ҳар бир MQ-9 Reaper дрони тахминан 30 миллион доллар туради, шу сабабли умумий зарар максимал ҳисобда 1 миллиард долларга яқинлашади.

MQ-9 Reaper – разведка ва кузатув учун ишлатиладиган, шунингдек ракета ва бошқариладиган бомба олиб юришга қодир дрон ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 13:01. Ўқилди: 260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!