Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Эронга қарши урушда 81 та самолёт, дрон ва вертолётдан айрилди

АҚШ Эронга қарши урушда 81 та самолёт, дрон ва вертолётдан айрилди

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 81 та ҳаво техникасини йўқотган. Бу ҳақда Конгресс ҳисоботида айтилган.

Йўқотишлар орасида 47 та дрон, 21 та ҳарбий самолёт ва 13 та вертолёт бор.

Ҳисоботга кўра, 54 та ҳаво техникаси бутунлай йўқ қилинган ёки таъмирлаб бўлмайдиган даражада зарарланган. Яна 27 таси жиддий шикастланган.

Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, келтирилган рақамлар дастлабки бўлиб, махфийлик режими, давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ва маълумотларни текширишдаги қийинчиликлар туфайли тузатилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 00:45. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!