Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Эронга қарши санкциялар жорий этмоқчи

A A A
АҚШ Эронга қарши санкциялар жорий этмоқчи

АҚШ маъмурияти Эронни Россияга қурол етказиб бераётганликда айблаб, унга нисбатан санкция жорий қилмоқчи, деб ёзмоқда Politico газетаси Оқ уй манбаларига таяниб.

Хабарда айтилишича, келгуси санкция иқтисодий рестрикцияларни ҳам, экспорт назорати чораларини ҳам ўз ичига олиши эҳтимоли бор. Шу билан бирга янги санкциялар гўё Москва ва Теҳронга ёрдам бераётган учинчи давлатга ҳам тегишли бўлади.

"Эроннинг Россияга қурол сотишига нисбатан қўшимча чоралар кўрмоқчимизми? Сўзсиз, ҳа. Эронга дронлар ёки баллистик ракета ишлаб чиқариш учун материаллар сотаётган ҳар қандай мамлакат ҳушёр бўлсин, чунки биз Эроннинг Россияга ёрдам беришига ҳамда украиналикларни ўлдиришга имкон яратиб бераётган ҳар қандай мамлакатга нисбатан албатта, санкция жорий қиламиз", – деди манбаларнинг бири.

Якшанба куни Washington Post газетаси гўё Эрон Россияга баллистик ракеталар етказиб беришни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқатди. Журналистларнинг АҚШ разведкаси маълумотларига таяниб ёзишича, бу ерда гап яқин масофага учадиган Fatah-110 ва Zolfgar ракеталари партияси ҳақида кетмоқда. Ушбу ракеталар 300 ва 700 километр масофада нишонни ура олади. Нашрнинг таъкидлашича, Эрон шунингдек, Россияга қўшимча учувчисиз ўзи учар қурилмаларни етказиб беришга ҳам тайёргарик кўрмоқда.

Киритилди: 14:20 18.10.2022. Ўқилди: 1529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар