Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётни дарҳол тўхтатмоқчи эмас!"

"АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётни дарҳол тўхтатмоқчи эмас!"

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон мағлубият ёқасида турибди, бироқ бу кампания тез орада якунланишини англатмайди.

АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Ҳўрмуз бўғозида барчаси АҚШ назорати остида. Биз уларнинг барча катерларини йўқ қилдик;

◾️ Биз Эрон ўз имкониятларини қайта тиклашини истамаймиз ва идеал ҳолда у ерда нима қилаётганини тушунадиган раҳбариятни кўришни хоҳлаймиз;

◾️ АҚШ Эроннинг энергия тизимини бир соат ичида йўқ қила олади, уни тиклаш учун эса 25 йил вақт керак бўлади;

◾️ Эроннинг яна озроқ ракеталари қолган, аммо улар кўп эмас ва вазият биз учун жуда қулай;

◾️ Эрон томонидан Калифорния соҳиллари яқинида денгиз орқали эҳтимолий ҳужум ва дронлар учирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар текширилмоқда;

◾️ Қўшма Штатлар Эроннинг “уйқудаги қўпорувчи гуруҳлари” борлиги ҳақида хабардор, уларнинг кўпчилиги Жо Байден маъмурияти даврида очиқ чегаралар орқали мамлакатимизга кириб олган.

◾️ Испания биз билан ҳамкорлик қилмаяпти, биз Испания билан савдони тўхтатишимиз мумкин

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!