АҚШ Қуролли кучлари Эронга зарба бериш вақтида илк бор ўзининг янги "Precision Strike Missile" (PrSM) кичик масофали баллистик ракеталарини қўллади.
Бу ҳақда "TWZ" нашри маълумот тарқатди. Нашрнинг ёзишича, PrSM ракетасининг учирилишини АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган лавҳаларда кўриш мумкин.
"Ушбу монтаж қилинган видеога... ғилдиракли "HIMARS" қурилмасидан PrSM ракетаси учирилгани аниқ кўриниб турган тасвир ҳам киритилган", — дейилади нашр мақоласида.