The Washington Post нашрининг хабар беришича, Вашингтон Эронни урушни тугатиш бўйича келишувга мажбурлаш мақсадида минтақага қўшимча кучлар юборяпти.
Маълумотларга кўра, "USS George HW Bush" авиаташувчи кемаси ва бошқа ҳарбий кемалардан 6000 нафар ҳарбий хизматчи, ой охиригача эса яна 4200 киши минтақага етиб келиши мумкин. Ушбу ҳаракатлар 22 апрелда якунланадиган икки ҳафталик сулҳ даврига тўғри келяпти.
Пентагон, шунингдек, Эрон ҳудудида қуруқликдаги операцияларни ўтказиш, жумладан, ядровий материалларни олиб чиқиш, Ҳўрмуз бўғозини ҳимоя қилиш учун денгиз пиёдаларини қирғоққа тушириш ва Эроннинг асосий нефт экспорти терминали бўлган Харг оролини эгаллаш имкониятларини кўриб чиқмоқда. АҚШ ҳозирча ушбу маълумотларга расмий муносабат билдирмади.