Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг USS Tripoli десант кемаси бошқа кемалар ҳамроҳлигида Форс кўрфази томон ҳаракатланмоқда, кемалар ҳудудга 5–7 кун ичида етиб бориши кутилмоқда.
"USS Tripoli бортида авиация гуруҳи ва 2 мингдан ортиқ денгиз пиёдалари бор. Бундан ташқари АҚШ Яқин Шарққа денгиз пиёдаларининг иккинчи экспедицион гуруҳини ҳам юбормоқда", дея ёзмоқда The Wall Street Journal.