АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши денгиз блокадаси давомида сўнгги бир ярим ой ичида бешта кемани ишдан чиқарди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"31 май ҳолатига кўра, 118 та тижорат кемаси йўналтирилди ва бештаси ишдан чиқарилди", дейилади постда.
АҚШ ҳарбийлари 13 апрель куни Эронга қарши денгиз блокадасини бошлади. CENTCOM Ислом Республикасидаги портларга йўналтирилган барча кемаларнинг, шунингдек, қирғоқларидан чиқиб кетишга уринаётганларнинг ҳаракатини блокировка қилиш ниятини эълон қилди. Эрон, ўз навбатида, Форс кўрфазига йўналтирилган кемалар учун Ҳормуз бўғозини ёпганини эълон қилди. Минтақадаги вазият глобал энергетика инқирозига олиб келди.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошладилар ва бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Бунга жавобан Эрон Исроилга ракета ҳужумларини уюштирди ва Форс кўрфазидаги Америка ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
2026 йил 8 апрель кечаси Эрон, Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқчилари икки ҳафталик сулҳга келишиб олдилар. Кейинчалик Президент Дональд Трамп сулҳни номаълум муддатга узайтирди. 11-12 апрель кунлари Исломободда Покистон воситачилигида Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасиз якунланди.