Вашингтон ва Теҳрон ўртасида музокараларнинг янги босқичи келаси ҳафта Исломободда бўлиб ўтиши мумкин.
Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбаларга таяниб хабар берган.
Нашрнинг хабар беришича, АҚШ ва Эрон учинчи давлатлар воситачилигида можарони тугатиш учун бир ойлик музокара жараёни шартларини белгилайдиган ўзаро англашув меморандуми устида ишламоқда.
Таъкидланишича, агар тараққиётга эришилса, томонлар ўзаро келишув асосида дастлабки бир ойлик музокаралар муддатини узайтиришлари мумкин.