Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Эрон делегациясининг БМТ Бош Ассамблеясига келишини маъқуллади, аммо...

АҚШ Эрон делегациясининг БМТ Бош Ассамблеясига келишини маъқуллади, аммо...

АҚШ Эрон делегациясининг БМТ Бош Ассамблеясига келишини маъқуллади, аммо уларга қимматбаҳо буюмлар сотиб олишни тақиқлади.

АҚШ Эроннинг юқори мартабали вакилларига БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келишга рухсат берди. Бироқ уларнинг ҳаракатланиши ва харидларига чекловлар жорий этилди. Хусусан, Эрон делегациясига қимматбаҳо буюмлар харид қилиш тақиқланади, деб хабар бермоқда Reuters АҚШ Давлат департаментига таяниб.

Эрон амалдорларига нисбатан харид чекловлари АҚШда 2025 йилдан буён амал қилмоқда. Давлат департаментининг махсус рухсатисиз уларга қимматбаҳо соатлар, тақинчоқлар, чарм маҳсулотлари, косметика, электроника ва бошқа қатор товарларни харид қилиш, шунингдек, айрим улгуржи савдо тармоқларидан харид қилиш мумкин эмас. Бу йил Эрон делегацияси одатдагидан кичикроқ бўлади.

Шу билан бирга, Эроннинг юқори мартабали вакиллари АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан давом этаётган уруши фонида БМТ йиғилишларида иштирок этиши мумкин.

БМТ штаб-квартираси жойлашган давлат сифатида АҚШ ташкилот тадбирларида хорижий делегацияларнинг иштирок этиши учун уларга кириш имкониятини таъминлаши шарт.

Киритилди: 22:10 18.09.2026. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!