Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ЕИнинг Украина бўйича махсус вакилини музокараларга қўймаслиги мумкин

АҚШ ЕИнинг Украина бўйича махсус вакилини музокараларга қўймаслиги мумкин

АҚШ Европа Иттифоқининг Украина бўйича тайинланиши мумкин бўлган махсус вакилини тан олишдан бош тортиши ва уни музокаралар жараёнига қўймаслиги мумкин.

Бу ҳақда "Euronews" хабар бермоқда.

Телеканалнинг қайд этишича, ҳозирда Вашингтон ЕИ вакилини низони ҳал қилиш бўйича музокараларга, жумладан, ёпиқ эшиклар ортидаги учрашувларга киритишга рози бўлишига ишонч йўқ.

"Бугунги кунда америкаликлар ЕИ махсус вакилининг легитимлигини тан олиши ва уни қатъий махфий музокараларга жалб қилишига ҳеч қандай кафолат йўқ", — дейилади "Euronews" материалида.

Телеканал маълумотларига кўра, Европа Иттифоқида Украинадаги низога чек қўйиш учун Россия билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш чақириқлари тобора кўпроқ янграмоқда.

Киритилди: Бугун 19:20. Ўқилди: 190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!