Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ диктаторларни нима қилишни яхши билади — Зеленский

АҚШ диктаторларни нима қилишни яхши билади — Зеленский

Украина президенти Қўшма Штатларнинг Венесуэлага ҳужуми ва Николас Мадурони ҳибсга олишини "диктаторлар билан тўғри муомала қилишнинг" намунаси эканини айтди.

"Агар диктаторлар билан шундай муомала қилиш мумкин бўлса, демак Америка Қўшма Штатлари кейинги қадамда нима қилишни билади", — деди Зеленский Киевда журналистлар билан брифингда.

Украина оммавий ахборот воситалари Зеленский бу гапи билан Путинга ишора қилганини билдирмоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг Флорида штатидаги матбуот анжуманида давлат котиби Марко Рубио Мадурога қарши амалиёт бошқа давлатлар учун ҳам огоҳлантириш эканини, америкаликларнинг фикрларини жиддий қабул қилиш лозимлигини билдирганди.

Киритилди: 18:47 04.01.2026. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!