АҚШ денгиз пиёдалари кема Вашингтоннинг Эронга қарши денгиз блокадасини бузишга уриниши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар фонида Celestial Sea нефть танкерига чиқди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
"Бугун эрталаб АҚШ денгиз пиёдалари Уммон кўрфазида сузиб кетаётган Эрон байроғи остидаги Celestial Sea савдо танкерига чиқди. Кема АҚШ блокадасини бузишга уринганликда гумон қилинган. Кемани текшириб, экипажга йўналишни ўзгартиришни буюргандан сўнг, АҚШ ҳарбий хизматчилари танкерни қўйиб юборишди", дейилади баёнотда.
Қўмондонлик маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбийлари жами 91 та савдо кемасининг йўналишини ўзгартирган.