АҚШ давлат қарзи 40 триллион долларлик рекорд даражага етганидан кейинги икки ой ичида яна қарийб 400 миллиард долларга кўпайди.
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳозирда Американинг суверен қарзи амалда 40,4 триллион долларни ташкил этмоқда. Бу шуни англатадики, жорий йилнинг 19 августида 40 триллион долларлик рекорд кўрсаткич қайд этилган пайтдан бошлаб давлат қарзи ҳажми 1 фоизга ўсган.
Америкалик экспертларнинг прогнозларига кўра, кейинги ўн йилликда АҚШ давлат қарзи ЯИМнинг тахминан 120 фоизигача ўсади. Бу федерал ҳукуматнинг қарзи бутун АҚШ иқтисодиётининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмидан ошиб кетишини англатади. Вашингтон ҳар йили давлат қарзи бўйича фоизларни тўлашга қарийб 970 миллиард доллар сарфлайди, бу эса ҳарбий соҳага ажратиладиган маблағдан кўпдир. 2020 йилдан бери ушбу харажатлар ҳажми уч бараварга кўпайди.
Питерсон номидаги Жаҳон иқтисодиёти институти баҳолашича, агар давлат харажатлари ёки солиққа тортиш тизими ислоҳ қилинмаса, мамлакат қарзи олти йилдан кейин 50 триллион долларга етиши мумкин.