Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби: "Кубадаги бошқарув тизимини ўзгартириш зарур"

АҚШ Давлат котиби: "Кубадаги бошқарув тизимини ўзгартириш зарур"

АҚШ маъмурияти Куба иқтисодий ривожланишга эришиш учун бошқарув тизимини ўзгартириши керак, деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Францияда бўлиб ўтган G7 ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг маълум қилди.

"Иқтисодиёт уларнинг бошқарув тизими ўзгармас экан, ўзгармайди. Бу жуда оддий", деб таъкидлади у.

Рубионинг сўзларига кўра, Куба бундай ўзгаришларсиз иқтисодий ўсишга эриша олмайди.

"Буни ўзгартириш учун биз раҳбариятни, мамлакат бошқарув тизимини ва иқтисодий моделини ўзгартиришимиз керак", деб таъкидлади у.

У шунингдек, масала аниқ шахсларда эмас, балки унинг фикрича, "ишламаётган" мавжуд бошқарув тизимида эканлигини айтди.

Киритилди: Бугун 09:40. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!